Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Спаллетти Копмейнерсни «Ювентус» режаларидан чиқариб ташлади

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Тён Копмейнерс ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Турин клубини тарк этиши мумкин.

Goal.com маълумотига кўра, 28 ёшли нидерландиялик футболчи бош мураббий Лучано Спаллеттининг келгуси режаларидан ўрин олмаган. Шу сабаб Копмейнерс трансфер ойнаси ёпилгунига қадар янги жамоа топишга умид қилмоқда.

Аввалроқ футболчига Италия, Туркия ва Англия клублари қизиқиш билдирган. Улар орасида «Астон Вилла» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам бор.

«Ювентус» Копмейнерсни тахминан 30 миллион еврога сотишга тайёр. Шунингдек, ижара варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Бироқ туринликлар келишувга муайян кўрсаткичларга эришилган тақдирда футболчини мажбурий сотиб олиш бандини киритишни истамоқда.

Копмейнерс 2024 йил ёзида «Аталанта»дан 58 миллион евро эвазига «Ювентус»га ўтган эди. Бироқ у Туринда кутилган даражада ўзини кўрсата олмади. Ярим ҳимоячи «Ювентус» сафида 90 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.

Киритилди: 05:00, 25.08.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик