Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 0-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо - Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад

«Арсенал» Хулиан Альварес учун 150 миллион евро тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес учун курашни давом эттирмоқда.

26 ёшли аргентиналик футболчининг асосий истаги «Барселона»га ўтиш бўлиб турибди. Бироқ «Атлетико» ўз юлдузини Ла Лигадаги рақибига сотишга қатъиян қарши. Шу сабаб «Арсенал» вазиятни диққат билан кузатмоқда.

BBC маълумотига кўра, агар Альварес трансфер ойнаси ёпилгунига қадар фикрини ўзгартириб, бошқа клублар таклифини кўриб чиқишга рози бўлса, «канонирлар» дарҳол ҳаракатга ўтишга тайёр.

Ўтган ҳафта «Атлетико» спорт директори Матеу Алемани Лондонда «Арсенал» вакиллари билан учрашган. Мадридликлар Альварес учун 150 миллион евро талаб қилаётганини маълум қилган. «Арсенал» эса футболчи розилик берса, бу миқдордаги трансферни молиялаштириш имкониятига эга эканига ишонмоқда.

Шу тариқа, трансфер тақдири кўп жиҳатдан Альвареснинг қарорига боғлиқ. «Барселона» варианти амалга ошмаса, «Арсенал» аргентиналик ҳужумчи учун асосий вариантлардан бири бўлиб турибди. 

Киритилди: 05:03, 25.08.2026.
Ўқилди: 634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик