Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Серу Гирасси бу ёзда «Барселона»га ўтмайди.
Каталония клуби ҳужум чизиғини янги футболчи билан кучайтиришни режалаштирмоқда ва 30 ёшли Гирасси номзодлардан бири эди. Бироқ «Барселона» гвинеялик футболчини трансфер рўйхатидан чиқариб ташлади.
Bild маълумотига кўра, бунга ҳужумчининг юқори маоши сабаб бўлган. Гирасси «Боруссия»да йилига тахминан 10 миллион евро маош олади ва «Барселона» раҳбарияти бу миқдорни жуда юқори деб ҳисоблаган.
Гирасси Дортмунд клуби сафида барча мусобақаларда 97 та учрашув ўтказиб, 60 та гол урган ва 15 та голли узатма берган.
Transfermarkt портали ҳужумчининг бозор қийматини 32 миллион еврога баҳоламоқда.













