Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

«Челси» ҳимоячиси фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

Баҳо:
+ | -

«Челси» марказий ҳимоячиси Мамаду Сарр «Реал Сосьедад» сафига ижара асосида ўтади.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Баск клуби 20 ёшли сенегаллик футболчининг ижараси бўйича оғзаки келишувга эришган. Трансферга оид ҳужжатлар «Челси»нинг АПЛ 1-туридаги «Фулхэм»га қарши учрашувидан сўнг расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Сарр мазкур учрашув учун «Челси» қайдномасига киритилмаган.

Лондон клуби Мамаду Саррни ўтган ёзда «Страсбург»дан 14 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Transfermarkt ҳозирда ҳимоячининг бозор қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Саррнинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2033 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 05:12, 25.08.2026.
Ўқилди: 388 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик