«Челси» футболчиси Коул Палмер яқин дўсти Морган Рожерс билан бир жамоада тўп тепаётгани ҳақида фикр билдирди.
Ҳар икки англиялик футболчи АПЛ 1-турида «Фулхэм» устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабада биттадан гол урди. Палмер, шунингдек, Жоау Педронинг голига ассистентлик қилди.
«Улғайганинг сари энг яқин дўстларинг билан имкон қадар кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлайсан. Морган билан шундай даражада бир жамоада ўйнаш — бу шунчаки ақл бовар қилмас ҳолат», — деди Палмер.
Морган Рожерс ўтган ойда «Астон Вилла»дан 138 миллион евро эвазига «Челси»га ўтди. Коул Палмер эса 2023 йилдан буён Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳар икки ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳам профессионал фаолиятини «Манчестер Сити»да бошлаган.













