«Челси» афсонаси Жон Терри Эзри Конса «Арсенал»да Вильям Салиба билан рақобатда ғолиб чиқишига ишонмоқда.
«Арсенал» Англия терма жамоаси ҳимоячисини «Астон Вилла»дан 50 миллион фунт ва яна 5 миллион фунт бонуслар эвазига харид қилди. Терри Консанинг трансферини бу ёзда нарх ва сифат нисбати бўйича энг яхши харид деб ҳисобламоқда.
«Бу жуда кучли трансфер. Менимча, Салиба жароҳатидан тузалиб қайтганидан кейин ҳам асосий таркибдаги ўрнини қайтара олмайди. Конса шу даражада кучли футболчи, деб ўйлайман.
Мен у билан “Астон Вилла”да ишлаганман. У жуда агрессив ҳимоячи. Шу билан бирга, майдон марказигача кўтарилиб ўйнашдан қўрқмайди. Чунки рақиб унинг ортига тўп оширган тақдирда ҳам, тезлиги эвазига ортга қайтиб, вазиятни бартараф эта олади.
У ҳақиқатан ҳам жуда, жуда яхши футболчи», — деди «Челси»нинг собиқ ҳимоячиси FC Bullard каналида.













