Кириш Регистрация

«МЮ»да Бальде бўйича бошқа режа бор

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» Алехандро Бальдени ҳозироқ тўлиқ трансфер қилишни режалаштирмаяпти.

ESPN маълумотига кўра, манкунианликлар ҳимоячини бир мавсумга ижарага олиб, келишувга кейинчалик уни сотиб олиш ҳуқуқини киритишни маъқул кўрмоқда. «Барселона» эса ўз тарбияланувчисини 30–40 миллион еврога баҳоламоқда.

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бальденинг келажаги бўйича якуний қарор қабул қилишдан аввал футболчи билан юзма-юз суҳбат ўтказмоқчи. Алехандро эса жорий мавсумда қанча ўйин амалиётига эга бўлиши борасида аниқ кафолат олишни истамоқда.

Ўтган Испания чемпионатида ҳимоячи 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 07:12, 25.08.2026.
Ўқилди: 1337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик