Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Манчестер Сити» ҳам Гакпо учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» Коди Гакпо трансфери устида ишлашда давом этмоқда.

Soccernews.nl маълумотига кўра, Лондон клуби яқинда нидерландиялик вингер учун 60 миллион фунтлик расмий таклиф билан чиққан, аммо «Ливерпуль» уни рад этган. Шунга қарамай, «шпорлар» футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятидан қайтмаган ва янги таклиф тайёрламоқда. «Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби 27 ёшли вингернинг трансферини амалга оширишни қатъий истамоқда.

«Ливерпуль» Гакпони фақат янги таклиф молиявий жиҳатдан анча жозибадор бўлган тақдирдагина сотиши мумкин. Бундан ташқари, мерсисайдликлар нидерландиялик футболчи билан хайрлашишдан аввал ҳужум чизиғига яна бир янги ўйинчи олиб келишни истамоқда.

Қайд этилишича, Коди Гакпо учун курашга «Манчестер Сити» ҳам қўшилган. «Шаҳарликлар» футболчи томонига ўз қизиқишлари ҳақида маълум қилган, аммо ҳозирча «Ливерпуль» билан боғланмаган. Фабрицио Романо ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.

Шу билан бирга, «Манчестер Сити»да, «Тоттенхэм»дан фарқли равишда, Гакпога асосий таркибдан кафолатланган жой ажратиш режалаштирилмаяпти. Манчестерликлар уни таркибдаги рақобат ва вариантларни кўпайтириш мақсадида трансфер қилиши мумкин.

Киритилди: 07:13, 25.08.2026.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик