Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Чалханоглу мавсум якунида «Интер»ни текинга тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Интер» ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу 2026/27 йилги мавсум якунланганидан сўнг эркин агент сифатида жамоани тарк этиши мумкин. 32 ёшли туркиялик футболчининг Милан клуби билан шартномаси 2027 йил 30 июнда якунига етади. Ҳозирча томонлар келишувни узайтириш масаласини муҳокама қилмаган.

«Нерадзурри» ярим ҳимоя чизиғида етарлича футболчиларга эга бўлгани сабабли клуб бу вазиятни жиддий муаммо деб ҳисобламаяпти. Шунга қарамай, Чалханоглу таянч ярим ҳимоячиси сифатида жамоанинг муҳим футболчиларидан бири бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ Туркиянинг «Галатасарой» ва «Фенербахче» клублари Чалханоглуга қизиқиш билдирган ва уни ўз сафига қўшиб олиш учун курашишга тайёр.

Футболчининг ўзи эса «Интер»даги эҳтимолий сўнгги мавсумини юқори савияда ўтказиб, клубдаги фаолиятини муносиб тарзда якунлаш ниятида.

Киритилди: 07:30, 25.08.2026.
Ўқилди: 562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик