Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Собослаи «Ливерпуль» вице-сардори бўлганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи 2026/27 йилги мавсумда жамоа вице-сардорларидан бири этиб тайинланганига муносабат билдирди.

Венгриялик футболчи Алиссон ва Жо Гомес билан биргаликда «Ливерпуль» етакчилари гуруҳидан жой олди. Улар жамоа сардори Виржил ван Дейкка ёрдам беради.

«Бундан хурсандман. Янги мураббийга жамоанинг бир қисми ва етакчиларидан бири бўлишни хоҳлаётганингни кўрсатиш — табиий ҳолат. «Ливерпуль»га илк бор келганимда асосий таркибдан жой олишни мақсад қилгандим. Ҳар куни қаттиқ меҳнат қилиш ўз самарасини беради», — деди Собослаи.

АПЛ 1-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши баҳсда (2:2) Собослаи 90+9-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, «Ливерпуль»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Кейинги турда «Ливерпуль» 29 август куни ўз майдонида «Брентфорд»ни қабул қилади.

Киритилди: 07:33, 25.08.2026.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик