«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо АПЛ доирасида «Фулхэм»га қарши кечган ва 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан сўнг дарвозабон Роберт Санчесни танқид қилишдан бош тортди.
Санчес «Фулхэм»нинг биринчи голида Жош Кингнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини қайтара олмади. Иккинчи голда эса Тимоти Кастаньнинг зарбасини қайтарганидан сўнг тўпни Гонсало Гарсияга тўғирлаб берди ва у бош билан дарвозани ишғол қилди.
Иккита қимматга тушиши мумкин бўлган хатога қарамай, Алонсо дарвозабонни алоҳида танқид қилиш ўрнига жамоавий ўйинга эътибор қаратди.
«Гап алоҳида футболчилар ёки уларнинг вазияти ҳақида эмас. Биздан нима талаб қилинишини тушунишимиз керак.
Албатта, биринчи гол вазиятида яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Аммо бу жараён. Бу биринчи кун. Одатда, уч очко қўлга киритган ҳолда хатолардан сабоқ чиқариш осонроқ бўлади», — деди Алонсо.













