Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

«Рома» футболчисига А Сериянинг ўзидан даъвогарлар бор

Баҳо:
+ | -

«Рома»нинг польшалик марказий ҳимоячиси Ян Зиолковски яқин кунларда жамоани тарк этиши мумкин. Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 20 ёшли футболчига «Парма» ва «Монца» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Икки клуб футболчи бўйича турлича таклиф тайёрлаган. «Парма» Зиолковскини тўлиқ трансфер қилишни истамоқда, «Монца» эса уни ижарага олиш вариантини таклиф қилган. «Рома» ёш ҳимоячининг келажаги ва ривожланиши учун энг мақбул вариантни танлаши кутилмоқда.

Шунингдек, Италиядан ташқари яна иккита клуб Зиолковскига қизиқиш билдирган. Бу эса футболчи учун рақобатни янада ошириши мумкин.

Зиолковски 2025 йил ёзида Варшаванинг «Легия» клубидан «Рома»га кўчиб ўтган. Ўшанда римликлар унинг трансфери учун тахминан 6 миллион евро тўлаган.

Киритилди: 07:54, 25.08.2026.
Ўқилди: 569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик