Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

Флик Кундега ўз режаларини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде янги мавсумда доимий ўйин амалиётига эга бўлмаслиги мумкин.

Catalunya Radio маълумотига кўра, жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик француз футболчиси билан суҳбатлашиб, ўнг қанот ҳимоясида асосий вариант сифатида Эрик Гарсияни кўраётганини билдирган.

Шунингдек, Флик Кундедан кўпроқ марказий ҳимоячи сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда. Бироқ 27 ёшли футболчи бу позицияда ҳам биринчи танлов ҳисобланмайди.

Трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Кунденинг "Барселона"ни тарк этиш эҳтимоли ҳам муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга, футболчининг ўзи июнь ойида клубда қолиш ниятида эканини ва шартномаси 2030 йилгача амал қилишини таъкидлаган эди.

Киритилди: 10:25, 25.08.2026.
Ўқилди: 750 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик