Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Де Йонгнинг "Барселона"даги келажаги бўйича қарор маълум

Баҳо:
+2 | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда Diario SPORT хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Манчестер Сити" нидерландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ де Йонгнинг жароҳати инглиз клуби режаларини ўзгартирган. "Шаҳарликлар" натижада бошқа номзодларга эътибор қаратишга қарор қилган.

"Барселона" эса 29 ёшли ярим ҳимоячига ишонч билдиришда давом этмоқда. Де Йонгнинг ўзи ҳам Каталония клубида қолиш ва фаолиятини шу ерда давом эттириш ниятида. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Айни пайтда футболчи тиззасидан олган жароҳатидан тикланиш жараёнини ўтамоқда.

Киритилди: 10:43, 25.08.2026.
Ўқилди: 1873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик