Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

Леау "Милан"дан кетиш учун битта шарт қўйди

Баҳо:
+ | -

"Милан" ҳужумчиси Рафаэл Леау ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоасини ўзгартириши мумкин.

Журналист Саша Тавольерининг хабар беришича, португалиялик футболчи "Милан" раҳбариятига клубдан кетадиган бўлса, фақат "Галатасарой"га ўтишга тайёр эканини маълум қилган. Акс ҳолда у Италия жамоасида қолишни режалаштирмоқда. Сўнгги соатларда Леау бўйича иккита таклиф рад этилгани ҳам айтилмоқда.

"Галатасарой" 27 ёшли футболчини ёз давомида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Август ойи бошида турк клуби Леау учун 30 млн евро ва яна 5 млн евро бонуслар кўринишида таклиф берган, бироқ "Милан" уни етарли эмас деб ҳисоблаб, рад этган. Италия клуби футболчиси учун тахминан 50 млн евро талаб қилаётгани хабар қилинган.

Шунингдек, Леауга "Фенербаҳче" томонидан ҳам қизиқиш бўлган, аммо футболчи бу вариантни маъқулламаган. Италия матбуоти маълумотига кўра, португалиялик футболчининг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.

Леау 2019 йилдан буён "Милан" шарафини ҳимоя қилиб келади. У Италия клуби сафида 200 дан ортиқ ўйин ўтказган. 2025/26 йилги А Серия мавсумида ҳужумчи 29 та учрашувда 9 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Эслатиб ўтамиз, Леау "Милан"га Франциянинг "Лилль" клубидан келиб қўшилган. У "россонерилар" билан 2021/22 йилги мавсумда Италия чемпионига айланган.

Киритилди: 10:51, 25.08.2026.
Ўқилди: 608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик