Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Ливерпуль" Минте учун учинчи таклифни тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" "Брайтон" вингери Янкуба Минтени сотиб олиш бўйича навбатдаги таклиф юбориш масаласида қарор қабул қилмоқчи.

talkSPORT маълумотига кўра, мерсисайдликлар 22 ёшли футболчи учун аввал 50 миллион, кейин эса 60 миллион фунт таклиф қилган, аммо "Брайтон" ҳар икки таклифни рад этган. "Чайкалар" Минтени 70 миллион фунтга баҳоламоқда.

Манбага кўра, "Ливерпуль" ўтган дам олиш кунлари Минте билан музокара ўтказган. Энди клуб учинчи таклифни юбориш ёки юбормаслик борасида якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда. Мерсисайдликлар дастлаб суммани 65 миллион фунтга ошириб кўриши мумкин, бироқ 70 миллион фунтлик таклиф "Брайтон"ни рози қилиши эҳтимоли юқори.

Минте Гамбия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У 2024 йилда "Ньюкасл"дан "Брайтон"га 30 миллион фунт атрофидаги маблағ эвазига ўтган.

Киритилди: 11:06, 25.08.2026.
Ўқилди: 903 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик