Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Милан» «Манчестер Сити» юлдузи учун чегирма сўрамоқда

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби трансфер ойнаси ёпилгунига қадар «Манчестер Сити» вингери Жек Грилишни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Эвертон» Грилишга бўлган қизиқишини сусайтирган, «Милан» эса таркибини юлдуз инглиз футболчиси билан кучайтиришга қарши эмас. Бироқ «Манчестер Сити»нинг молиявий талаблари Милан клубини қониқтирмаяпти. Шу боис «россонерилар» трансфер нархини 11,7 миллион еврога камайтиришга эришмоқчи.

Шу билан бирга, Грилишнинг «Манчестер Сити»да қолиши ҳам истисно қилинмаяпти. Бундай ҳолатда футболчи янги мавсумда асосий таркибдан жой олиш учун кураш олиб боради.

30 ёшли футболчи ўтган мавсумни «Эвертон»да ижара асосида ўтказди. У «ирислар» сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:11, 25.08.2026.
Ўқилди: 1452 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик