Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

«Ювентус» уч ҳужумчини нишонга олди, аммо Спаллеттининг танлови бошқа

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳужум чизиғини кучайтириш учун икки асосий номзодни белгилаб олди. Мутахассиснинг трансфер рўйхатидан Мадриднинг «Атлетико» клуби форварди Александр Сёрлот ва «Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета жой олган.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, италиялик мутахассис ҳужум чизиғида етакчилик қила оладиган жисмонан бақувват ва сермаҳсул форвард харид қилинишида қатъий турибди. Сёрлот ва Матета айнан Спаллетти талабларига мос номзодлар сифатида кўрилмоқда. Бу маълумот Италия матбуотида ҳам тасдиқланмоқда.

«Ювентус» спорт директори Рики Массара эса «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзеега қизиқиш билдирмоқда. Бироқ нидерландиялик футболчининг ўйин услуби Спаллетти талаб қилаётган классик «9-рақам» профилига тўлиқ мос келмайди. Шу сабабли мураббий Сёрлот ёки Матета вариантини маъқул кўрмоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, 30 ёшли Александр Сёрлотнинг бозор қиймати 25 миллион евро, 29 ёшли Жан-Филипп Матетаники 30 миллион евро, 25 ёшли Жошуа Зиркзееники эса 40 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:52, 25.08.2026.
Ўқилди: 714 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик