ОАВ маълумотларига кўра, «Атлетико» Николас Жексонни «Челси»дан трансфер қилиш бўйича фаол иш бошлади.
Мадридликлар футболчи бўйича музокараларни тезлаштирди. Аввалроқ Жексонни «Тоттенхэм», «Ливерпуль» ва «Астон Вилла» ҳам сотиб олмоқчи эканлиги хабар қилинган эди.
Ўтган мавсумни ҳужумчи ижарада ўтказди. Николас Жексон «Бавария» шарафини ҳимоя қилганди. Бироқ Мюнхен клуби форвардни сотиб олишдан воз кечди.













