Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао
28/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 00:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
29/08 16:30 Ливерпуль - Ноттингем Форест
29/08 19:00 Борнмут - Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити - Халл Сити
29/08 21:30 Тоттенхэм - Ньюкасл

«Жирона» футболчиси учун олтита клуб курашмоқда

Баҳо:
+ | -

Бугун, 25 август куни «Жирона»нинг ўнг қанот ярим ҳимоячиси Виктор Циганков ва «Аякс» вакиллари ўртасида музокараларнинг асосий босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда «ТаТоТаке» хабар берди.

Манба маълумотига кўра, агар томонлар келишувга эришса, украиналик футболчининг трансфер суммаси 3–3,5 миллион евродан ошмайди.

Бундай ҳолатда Киевнинг «Динамо» клуби футболчини тарбиялагани учун трансфер суммасининг кўпи билан 5 фоизини олиши мумкин. Чунки «Динамо» ва «Жирона» ўртасидаги келишувда кейинги трансфердан 50 фоиз улуш олиш банди фақат Циганков 5 миллион евродан юқори суммага сотилган тақдирда амал қилади.

Шу билан бирга, Циганков янги клубидан келгусида амалга ошириладиган трансфердан маълум фоиз «Жирона»га эмас, айнан «Динамо»га берилишини назарда тутувчи бандни шартномага киритишни истамоқда.

28 ёшли футболчига «Аякс»дан ташқари «Вильярреал», «Бетис», «Сандерленд», «Аталанта» ва «Брюгге» клублари ҳам турли даражада қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта «Жирона» Циганковнинг сўнгги хатти-ҳаракатлари сабаб унга нисбатан интизомий иш очган эди.

«Жирона» бош мураббийи Кике Альвареснинг таъкидлашича, украиналик футболчи Сегунда биринчи туридан ўрин олган «Леганес»га қарши учрашувда (1:1) захирадан майдонга тушишни истамаган.

«Жирона» Циганковни 2023 йил январда Киевнинг «Динамо» клубидан 5 миллион еврога харид қилган. Футболчи Каталония жамоаси сафида 119 та учрашув ўтказиб, 20 та гол урган ва 23 та голли узатмани амалга оширган.

28 ёшли украиналикнинг «Жирона» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 16:49, 25.08.2026.
Ўқилди: 696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик