Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон - ОКМК
25/08 19:00 Андижон - Хоразм
25/08 20:00 Динамо - Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад

ЦСКА Кислякни 30 миллион еврога ҳам «Бешиктош»га сотмади

Баҳо:
+ | -

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячи Матвей Кислякни Туркиянинг «Бешиктош» жамоасига сотмасликка қарор қилди. Бу ҳақда инсайдер Иван Карпов ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, ЦСКА «Бешиктош»дан расмий таклиф олмаган. Бироқ турк клуби воситачи орқали россияликлар билан боғланиб, Кисляк учун 30 миллион еврогача тўлашга тайёрлигини билдирган.

Қайд этилишича, таклифнинг кафолатланган қисми атиги 5 миллион еврони ташкил этган, қолган маблағ эса турли бонуслар кўринишида тўланиши кўзда тутилган.

ЦСКА бу таклифни дарҳол рад этган. Москва клуби Кисляк бўйича, таклиф қилинадиган маблағ миқдоридан қатъи назар, ҳеч қандай музокара олиб бориш ниятида эмас.

21 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда Россия Премьер-лигаси ва Россия кубоги доирасида жами 7 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:53, 25.08.2026.
Ўқилди: 263 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик