Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

"Барселона" "Лейпциг" ҳимоячиси учун 50 млн евро тўлаши мумкин

Баҳо:
+ | -1

"РБ Лейпциг" марказий ҳимоячиси Кастелло Лукеба ёзги трансфер ойнаси якунига қадар Германия клубини тарк этиши мумкин.

Sky Sports маълумотига кўра, "Лейпциг" 23 ёшли футболчи учун 45-50 млн евро атрофида таклиф тушса, уни сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.

Лукебага "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ Испания ОАВлари каталонияликлар бош мураббийи Ханси Флик француз ҳимоячисини жамоа мудофаасини кучайтириш учун муносиб номзод деб ҳисоблаётгани ҳақида хабар берганди. Фликка Лукебанинг тезлиги, жисмоний имкониятлари ва ҳужумни орқа чизиқдан бошлашдаги маҳорати маъқул келгани айтилмоқда.

"Барселона"нинг марказий ҳимоячи излаши Рональд Араухонинг "Ливерпуль"га ижарага ўтиши фонида янада долзарблашган. Уругвайлик футболчининг Англия клуби билан келишувида 55 млн евро атрофида сотиб олиш опцияси ҳам мавжуд.

Кастелло Лукеба "Лейпциг"га 2023 йилда "Лион"дан келиб қўшилган ва қисқа вақт ичида жамоа асосий таркибидан жой олган. Германия клуби 2024 йил октябрида унинг шартномасини 2029 йилгача узайтирган.

Франциялик ҳимоячи асосан марказий ҳимоянинг чап томонида ҳаракат қилади. У юқори ҳимоя чизиғида ўйнаш учун зарур тезликка эга экани ва тўп билан олдинга ҳаракатланишда самарали экани билан ажралиб туради.

Ҳозирча "Барселона" томонидан "Лейпциг"га расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ.

Киритилди: 17:12, 25.08.2026.
Ўқилди: 1313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик