Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао

«Манчестер Сити»нинг 18 ёшли ҳимоячиси учун икки клуб курашмоқда

Баҳо:
+ | -

Алекс Крук маълумотига кўра, «Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Стивен Мфуни учун «Уотфорд» варианти ҳамон очиқ турибди. 18 ёшли футболчига «Дерби Каунти» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Мфуни «Ковентри Сити»га ижара асосида ўтиши кутилган эди, бироқ ушбу трансфер амалга ошмай қолди. Шу тариқа, Чемпионшип клублари учун футболчини ўз сафига қўшиб олиш имконияти яна пайдо бўлди.

Англия U-19 терма жамоаси аъзоси ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Уотфорд»да ижара асосида ўтказди. У январь ойида жамоага қўшилиб, 8 та учрашувда майдонга тушган.

«Уотфорд» спорт директори Люк Даунинг аввалроқ Мфунини яна бир бор ижарага олиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлаган эди.

«Дерби Каунти» эса 18 ёшли ҳимоячини Дион Сандерсон ва Сондре Лангасга рақобатчи, шунингдек, марказий ҳимоя чизиғида таркиб чуқурлигини оширадиган футболчи сифатида кўрмоқда.

Клуб жорий мавсумда плей-офф йўлланмаси учун курашишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 17:45, 25.08.2026.
Ўқилди: 954 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик