Умарали Раҳмоналиев тўп тепаётган Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клуби бугун Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқичига чиқиш учун муҳим баҳсни ўтказади.
Боку жамоаси 25-август куни саралаш плей-офф босқичининг жавоб учрашувида Исроилнинг "Ҳапоел Беер-Шева" клубини ўз майдонида қабул қилади. Мазкур беллашув икки жамоа учун ҳам Чемпионлар лигасининг асосий босқичига йўлланма тақдирини ҳал қилади.
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев ҳал қилувчи учрашувни "Сабаҳ"нинг бошланғич таркибида бошлаши маълум бўлди.
Боку шаҳридаги баҳс Тошкент вақти билан соат 21:45 да старт олади.














