Македониялик футболчи Элиф Элмас Италия чемпионатида клубини ўзгартирди. У энди узоқ йиллар давомида тўп сурган «Наполи»дан сўнг «Аталанта» шарафини ҳимоя қилади.
Элмас Бергамо клубининг янги бош мураббийи Маурицио Сарри қўл остида жамоага ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.
«Бу жуда ҳаяжонли бўлди. Менга шундай имконият бергани учун мураббийга фақат миннатдорлик билдиришим мумкин. Жамоа муваффақиятига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман», — дея Элмаснинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.
Эслатиб ўтамиз, «Аталанта» Италия А Сериясининг навбатдаги турида «Болонья»га қарши майдонга тушади. Учрашув 31 август куни бўлиб ўтади.













