«Бетис» Испания чемпионати 1-туридан қолдирилган учрашувда сафарда «Валенсия»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Баҳсдаги ягона гол 83-дақиқада Пабло Гарсия томонидан урилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Бетис» очколари сонини 6 тага етказиб, Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Валенсия» эса 1 очко билан 15-поғонада жойлашган.
3-турда «Бетис» сафарда «Леванте»га қарши майдонга тушади. «Валенсия» эса меҳмонда «Депортиво» билан баҳс олиб боради.













