Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Эшли Коул беш йилдан сўнг Англия ёшлар терма жамоасидан кетди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ва «Арсенал»нинг собиқ ҳимоячиси Эшли Коул беш йиллик фаолиятидан сўнг Англия U21 терма жамоаси мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Коул Ли Карсли бошчилигидаги мураббийлар штабида ишлаган. Ушбу даврда Англия ёшлар терма жамоаси 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида кетма-кет икки марта ғолиб чиққан.

«Эшлининг меҳнатини алоҳида эътироф этмоқчиман. У бизнинг ғалабаларимизда муҳим роль ўйнади, шунингдек, тактик ва техник билимлари билан жорий кампанияга ҳам катта ҳисса қўшди. Ишонаманки, келажакда қайси йўлни танламасин, мураббийлик фаолиятида янада катта муваффақиятларга эришади», — деди Карсли.

45 ёшли Коул футболчилик фаолиятини 2019 йилда якунлаган ва шундан сўнг мураббийликка ўтган.

Жорий йилнинг март ойида у Италия B Сериясидаги «Чезена» клубини бошқарган, аммо июнь ойида клубнинг ривожланиш стратегияси ўзгарганидан кейин жамоани тарк этган.

Киритилди: 05:21, 26.08.2026.
Ўқилди: 604 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик