Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Симеоненинг Хулиан Альварес ҳақидаги саволлар жонига тегди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеонега ҳужумчи Хулиан Альвареснинг келажаги ҳақидаги саволлар тобора кўпайиб бормоқда.

26 ёшли футболчи «Барселона»га ўтишни истаяпти, аммо мадридликлар раҳбарияти уни жамоадан қўйиб юборишга шошилмаяпти. Мухлислар эса жамоада қолишни хоҳламаётганини очиқ кўрсатаётган Альваресни ҳуштакбозлик билан қарши олаётгани айтилмоқда.

Журналист Гастон Эдуль маълумотига кўра, Симеонега ОАВ вакилларининг Альварес вазияти ҳақидаги доимий саволлари жонга теккан. Шу билан бирга, аргентиналик мутахассис футболчи жамоада қолса, бу мавзу бутун мавсум давомида уни таъқиб қилишини ҳам яхши тушунади.

Кўплаб хабарларга кўра, «Атлетико» Альваресни «Арсенал»га сотишга тайёр. Бироқ Англияга кўчиб ўтиш варианти футболчининг ўзига маъқул эмас.

Киритилди: 05:31, 26.08.2026.
Ўқилди: 962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик