"РБ Лейпциг" ҳимоячиси Кастелло Люкеба "Барселона"га таклиф қилинган, аммо каталонияликлар ҳозирча унинг эҳтимолий трансфери устида иш бошламаган.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо маълум қилди. Сўнгги вақтларда француз футболчисининг Испания клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Манба маълумотига кўра, айни пайтда томонлар ўртасида ҳеч қандай музокара олиб борилмаяпти ва трансфер илғор босқичда эмас.
Лукеба 2023 йил ёзидан буён "РБ Лейпциг" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Германия клуби марказий ҳимоячини Франциянинг "Лион" жамоасидан сотиб олган.
Футболчининг "РБ Лейпциг" билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.













