Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

"Тоттенхэм" Рафаэл Леау учун янги даъвогарга айланди

Баҳо:
+ | -

Португалиялик ҳужумчи Рафаэл Леау фаолиятини Туркияда давом эттириш истагини билдирганига қарамай, унинг номи Англия Премьер-лигаси клублари билан ҳам боғланмоқда.

Айни пайтда асосий даъвогарлардан бири сифатида италиялик мутахассис Роберто Де Зерби бошқараётган "Тоттенхэм" тилга олинмоқда.

derbyderbyderby.it маълумотига кўра, трансфердаги асосий масала "Милан"нинг молиявий талаби бўлиб қолмоқда. Италия клуби Леау учун 50 миллион евродан кам маблағга рози бўлиш ниятида эмас.

"Галатасарой" варианти ҳам ҳали кун тартибида. Бироқ португалиялик футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилган Туркия клуби трансферни амалга оширишни истаса, таклиф миқдорини сезиларли даражада ошириши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэл Леау 2019 йилдан бери "Милан" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 07:01, 26.08.2026.
Ўқилди: 980 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик