Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-0 Япония

Жон Терри Нету билан тортишувда Жеймс томонини олди

Баҳо:
+2 | -

"Челси"нинг машҳур собиқ футболчиси Жон Терри жамоанинг амалдаги сардори Рис Жеймснинг етакчилик фазилатларига юқори баҳо берди.

Яқинда "Фулхэм"га қарши ўйин охирида захирадан майдонга тушган Педру Нету эпизодлардан бирида ўнг қанотда ҳимояга етарлича ёрдам бермади. Шундан сўнг Жеймс португалиялик футболчига қаттиқ танбеҳ берди, Нету эса бунга норози муносабат билдирди.

"Бизга сардор борасида омад кулиб боққан. Ўша вазиятда Жеймснинг Нетуни қаттиқ танқид қилганини кўриш жуда ёқимли бўлди. Мен "Челси"да ўйнаган пайтимда ҳар бир футболчига жуда юқори талаб қўйиларди. Ҳозир Рис ҳам худди шу стандартларни сақлаб қолмоқда.

Асосий таркибда ўйнайсанми ёки захирадан тушасанми — фарқи йўқ, сенинг вазифанг жамоа учун бор кучингни бериш. Биз ҳам ўз вақтида шундай қилардик. Мураббий бу масалани ҳар икки футболчи билан муҳокама қилиши керак, аммо менинг назаримда, Жеймс бу вазиятда намунавий ҳаракат қилди", — дея Террининг сўзларини келтиради The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" ушбу учрашувда "Фулхэм"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 08:48, 26.08.2026.
Ўқилди: 1213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик