Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Мойзе Киннинг «Комо»га ўтиши фақат бир шарт билан амалга ошиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» ҳужумчиси Мойзе Киннинг «Комо» клубига ўтиши фақат бир шарт билан амалга ошиши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Джанлука ди Марцио хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Флоренция клуби футболчи кетишидан олдин унинг ўрнини боса оладиган муносиб номзод топишни истамоқда. Агар жамоа муносиб ўринбосар топа олишмаса, улар ёзги трансфер ойнасида футболчини сотишдан бош тортишади.

Аввалроқ «Комо» Мойзе Киннинг трансфери учун тахминан 40 миллион евро таклиф қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли ҳужумчи 2024 йилнинг ёзида Туриннинг «Ювентус» клубидан «Фиорентина»га кўчиб ўтган эди. Ўтган А Серия мавсумида у 26 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:05, 26.08.2026.
Ўқилди: 538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик