Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

«Челси» Рэшфордни ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Челси» клуби «Манчестер Юнайтед» вингери Маркус Рэшфордни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Қизил иблислар» раҳбарияти 28 ёшли футболчи бўйича музокаралар ўтказишга тайёр, аммо ижара вариантларини кўриб чиқмайди — гап фақат тўлақонли трансфер ҳақида бормоқда, деб хабар беради Transfer News Live нашри The Independent манбасига таяниб. Манкунианликлар ўз тарбияланувчисини сотиш орқали тахминан 30 миллион евро ишлаб олишни кутмоқда.

«Челси» учун асосий тўсиқ Рэшфорднинг маоши бўлиши мумкин: «Манчестер Юнайтед»да футболчига ҳафтасига тахминан 300 минг фунт стерлинг (300 минг евродан ортиқ) тўланади. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда инглиз футболчиси «Барселона» сафида ижара асосида тўп сурганди.

Киритилди: 10:15, 26.08.2026.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик