Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

«Ливерпуль»нинг вингер борасидаги музокаралари берк кўчага кириб қолди

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» вингери Янкуба Минтенинг «Ливерпуль»га ўтиши барбод бўлиши мумкин. Инсайдер Фабрицио Романонинг ҳисоботига кўра, клублар ўртасидаги музокаралар берк кўчага кириб қолган – охирги сутка давомида томонлар битим шартлари бўйича бир тўхтамга кела олишмади.

«Қизиллар» бозордаги бошқа вариантларни ҳам ўрганишда давом этмоқда. Мерсисайдликларнинг устувор мақсади «ПСЖ»дан Брэдли Баркола бўлиб қолаётган бўлса-да, клуб ҳужум чизиғини яна бир қанот ўйинчиси билан кучайтириш ниятида.

Янкуба Минтенинг бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Аввалроқ 22 ёшли гамбиялик футболчининг «Ливерпуль»га ўтишни хоҳлаётгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 10:18, 26.08.2026.
Ўқилди: 720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик