Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Чемпионлар Лигасига чиққан "Сабаҳ" мураббийидан таъсирли баёнот

Баҳо:
+ | -

"Сабаҳ" бош мураббийи Валдас Дамбраускас жамоасининг Чемпионлар Лигаси умумий босқичига йўл олганидан кейин ҳиссиётларини баён қилди.

Боку клуби ҳал қилувчи учрашувда Исроилнинг "Хапоэл" жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Сафардаги биринчи баҳсда 1:2 ҳисобида ютқазган "Сабаҳ" икки ўйин натижасига кўра 6:4 ҳисобида устун келди.

Дамбраускаснинг айтишича, учрашув осон кечмаган. Рақибнинг фаол босими айрим вазиятларда "Сабаҳ" футболчиларини хатога мажбур қилган, аммо жамоа зарур пайтда ўйинни ўз фойдасига буришга эришган.

"Бу кечани стадионга келган мухлислар узоқ вақт эслаб юради. Футболчиларим билан фахрланаман. Улар майдонда бор имкониятини ишга солди. Биз дунёдаги энг нуфузли клуб турнири босқичига чиқдик. Ҳозир мен ўзимни дунёдаги энг бахтли мураббийдек ҳис қиляпман", — деди литвалик мутахассис.

Шу тариқа, 2017 йилда ташкил этилган "Сабаҳ" ўз тарихида биринчи марта УЕФА Чемпионлар Лигасининг умумий босқичига йўлланма олди.

Боку жамоаси сўнгги мавсумда ҳам тарихий натижа қайд этиб, илк бор Озарбайжон чемпионлигини қўлга киритган эди.

Киритилди: 11:02, 26.08.2026.
Ўқилди: 1502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик