Лондоннинг "Челси" клуби "Борнмут" ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда The Independent хабар берди.
Аввалроқ "Борнмут" 23 ёшли англиялик футболчи учун "Челси"нинг учта таклифини рад этгани маълум қилинган эди.
Манбага кўра, "кўклар" яқин вақт ичида янги таклиф юбормоқчи. Ҳозирча "Борнмут" Скотт бўйича барча мурожаатларни рад этмоқда, аммо 93 миллион евродан юқори таклиф вазиятни ўзгартириши мумкин.
Агар сумма 105 миллион евро атрофига етса, трансфер амалга ошиши эҳтимоли янада ошиши айтилмоқда.
Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми 1-турида Скотт "Манчестер Сити"га қарши баҳсда 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. "Борнмут" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди, футболчи эса голли ҳаракат қайд этмади.













