Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Рейндерс «Атлетико»га ўтишни истаган, аммо...

Баҳо:
+ | -

«Ал-Қодисия»нинг янги футболчиси Тижжани Рейндерснинг отаси Мартин Рейндерс ўғлининг «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақида фикр билдирди.

«Биз «Атлетико»га ўтишга умид қилгандик. Улар жуда жиддий қизиқиш билдирганди, аммо якунда музокаралардан чиқиб кетишди. Улар бундай катта харидни амалга ошириш имконига эга эмасди. «Ювентус» ва «Галатасарой» эса фақат ижара вариантларини таклиф қилди.

Биз «Ал-Қодисия»нинг таклифини икки марта рад этдик. Аммо улар учинчи бор махсус тақдимот билан қайтгач, Саудия Арабистонига боришга қарор қилдик. «Ал-Қодисия» Осиёнинг энг катта клубига айланишни истаяпти», — деди футболчининг отаси AD.nl нашрига.

Ёзги трансфер ойнасида Саудия Арабистони клуби 28 ёшли Рейндерсни «Манчестер Сити»дан 60 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига сотиб олди.

Нидерландиялик футболчи «Ал-Қодисия» билан тўрт йиллик шартнома имзолаган. Битимни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Киритилди: 12:54, 26.08.2026.
Ўқилди: 1213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик