Испаниянинг «Вильярреал» клуби ҳимоячиси Вилли Камбвала фаолиятини Италия чемпионатида давом эттиради. Футболчининг янги иш жойи «Комо» клубига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Италияликлар Камбвала ни жорий мавсум охирига қадар ижарага олди. Томонлар ўртасидаги келишувда ҳимоячини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш опцияси ҳам кўзда тутилган.
Вилли 2024 йилнинг ёзидан буён «сариқ субмарина» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ўтган мавсумда у Испания чемпионатида атиги иккита учрашувда майдонга тушган холос.
«Комо» А Сериянинг янги мавсумини дуранг натижа билан бошлади. Жамоа сафарда «Удинезе» билан очко бўлишиб олди.













