«Астон Вилла», «Барселона» ва «Тоттенхэм» «Монако» ва АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогунга қизиқиш билдирмоқда. 25 ёшли форвард трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Франция клубини тарк этиши мумкин.
Балогун 2023 йилдан буён «Монако»да ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсум унинг фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсум бўлди.
«Астон Вилла»нинг қизиқиши Олли Уоткинснинг эҳтимолий кетиши билан боғлиқ. «Тоттенхэм» Ришарлисонга ўринбосар изламоқда, «Барселона» эса Роберт Левандовскига доимий ўринбосар топа олмаяпти.
Жорий трансфер ойнасида «Монако» футболчи учун аниқ нарх белгиламади. Битимни амалга ошириш учун клублар музокараларни тезлаштириши керак.













