"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жорий трансфер ойнасида клуб раҳбариятидан янги марказий ҳимоячи сотиб олишни сўрамаганини маълум қилди.
Яқинда матбуотда каталонияликлар устози "РБ Лейпциг" ҳимоячиси Кастелло Люкебани ўз жамоасида кўришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Менимча, ҳимоя чизиғимизда ҳаммаси жойида. Бизда Эрик Гарсия, Жюль Кунде ва Жерар Мартин бор. Андреас Кристенсен ва Жерар жуда яхши ўйин кўрсатди. Шунингдек, Кубарси ҳам сафимизда", — дея Фликнинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтирди.
"Барселона" Испания чемпионатининг янги мавсумини йирик ғалаба билан бошлади. Каталонияликлар 1-турда "Эльче"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.













