"Астон Вилла"нинг аргентиналик дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини Лондоннинг "Челси" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic журналисти Дэвид Орнштейн хабар берди.
Манба маълумотига кўра, "Челси"га Мартинесни ўз сафига қўшиб олиш имконияти таклиф қилинган ва клуб бу вариантга қизиқиш билдирган. Айни пайтда томонлар эҳтимолий трансфер бўйича музокара олиб бормоқда.
Қайд этилишича, "Астон Вилла" Дзион Сузукини харид қилганидан сўнг Мартинесни сотишга тайёр.
33 ёшли аргентиналик дарвозабон янги мавсумда ҳали бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.
Transfermarkt маълумотига кўра, Мартинеснинг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.













