Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Бибисора Ассаубаева рапид бўйича нуфузли турнирда зафар қучди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистонлик шахматчи Бибисора Ассаубаева Франциянинг Сен-Тропе шаҳрида ўтказилган WR Women’s Chess Tour халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этди. У аёллар ўртасидаги Европа босқичида тезкор шахмат (рапид) йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритди.

Ассаубаева учун мусобақанинг чорак ва яримфинал баҳслари ўта шиддатли кечди. Ҳар икки босқичда ҳам асосий партиялар дуранг билан якунлангач, ғолиб номи тай-брейкда аниқланди. Қозоғистонлик гроссмейстер армагеддон партияларида рақибларини енгиб, ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олди.

Турнирнинг финал учрашувида эса Ассаубаева украиналик тажрибали шахматчи Мария Музичук устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди. Плей-офф форматида ўтказилган мусобақадаги ғолиблик эвазига қозоғистонлик гроссмейстер 10 очкога эга бўлди.

27-август куни Сен-Тропеда блиц йўналиши бўйича учрашувларига старт берилади. Блиц баҳсларидан сўнг энг юқори ўринларни қўлга киритган икки нафар шахматчи ноябрь ойида Германиянинг Штутгарт шаҳрида бўлиб ўтадиган Гранд Финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 20:21, 26.08.2026.
Ўқилди: 1085 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик