«Расинг» «Кальяри»дан таянч ярим ҳимоячиси Маттео Пратини ўз сафига қўшиб олди.
Испания клуби 22 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.
Ўтган мавсумда Прати «Торино» сафида ижара асосида тўп тепган эди. Ярим ҳимоячи А Серияда 13 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.













