Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао

Леаунинг келажаги бугун ҳал бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Милан» Рафаэл Леаунинг келажаги бўйича масалани тезроқ ҳал қилишни истамоқда. Николо Скира маълумотига кўра, «россонерилар» вингер учун Туркиянинг «Галатасарой» ва Англиянинг «Астон Вилла» клубларидан тушган таклифларни қабул қилган. Ҳар икки клуб ҳам футболчи учун 45–50 миллион евро тўлашга тайёр.

Италия гранди раҳбарияти португалиялик футболчи бугун, пайшанба куни фаолиятини қаерда давом эттиришини танлашига умид қилмоқда.

Манбага кўра, «Галатасарой» 27 ёшли Леауга 2030 йилга қадар мўлжалланган ва йилига 12 миллион евро маош кўзда тутилган шартнома таклиф қилган.

«Астон Вилла» эса узоқроқ муддатли — 2031 йилга қадар шартнома таклиф этмоқда, аммо маош миқдори камроқ — йилига 8 миллион евро.

Рафаэл Леау 2019 йилдан буён «Милан» сафида тўп тепиб келмоқда.

Киритилди: 12:09, 27.08.2026.
Ўқилди: 498 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик