«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде билан шахсий суҳбат ўтказди.
Немис мутахассиси яқинда «Эльче»га қарши ўйин учун испаниялик футболчини қайдномага киритмаган эди. Флик бу қарорни Бальде трансфер ҳақидаги гап-сўзлар сабаб футболга тўлиқ эътибор қарата олмаётгани билан изоҳлаган.
Журналист Поль Баллус маълумотига кўра, сўнгги кунларда бўлиб ўтган шахсий суҳбатда Флик Бальдега уни ҳозирча захира футболчиси сифатида кўраётганини айтган. Мураббий асосий таркибда эса жамоага қайтган Жоау Канселуни синаб боришни режалаштирмоқда.
Флик 22 ёшли ҳимоячини асосий таркибдаги ўрни учун қаттиқ меҳнат қилишга чақирган. Қайд этилишича, «Барселона» тарбияланувчиси бу чақириқни қабул қилган ва мураббийлар штабига ўз имкониятларини исботлашга тайёр.
Алехандро Бальдега «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.













