«Ливерпуль»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Харви Эллиотт Италия А Сериясининг икки клуби қизиқиш доирасига тушди.
Журналист Пит О'Рурк маълумотига кўра, англиялик футболчига «Наполи» ва «Лацио» даъвогарлик қилмоқда. Ҳар икки клуб ҳам жорий трансфер ойнасининг сўнгги кунларида 23 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.
Transfermarkt портали Харви Эллиоттнинг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади.
Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи ижара асосида «Астон Вилла» сафида тўп тепди. Бироқ у ерда ўзини тўлиқ намоён эта олмади: барча мусобақаларда 9 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урди.













