Италиянинг «Комо» клуби ҳужумчиси Альваро Мората фаолиятини «Леганес»да давом эттириши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Сегунда вакили 33 ёшли футболчини ижара асосида ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Томонлар ўртасида фақат айрим тафсилотларни ҳал қилиш қолган, шундан сўнг трансфер расман амалга оширилиши мумкин.
«Леганес» Испаниянинг иккинчи дивизионидаги ўтган мавсумни 16-ўринда якунлаган. Жорий мавсумда эса жамоа икки турдан кейин 4 очко жамғарган.
Моратанинг «Комо» билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 6 миллион еврога баҳоламоқда.
Испания терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси аввалроқ ватанида Мадриднинг «Реал» ва «Атлетико» клублари сафида ҳам тўп тепган.













