Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Моуриньо: «Реал Сосьедад» бизни ҳайратда қолдирди»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Ла Лига доирасида «Реал Сосьедад» устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Учрашувнинг биринчи бўлими 1:1 ҳисобида якунланди. Танаффусдан кейин «қаймоқранглилар» жавобсиз учта гол уриб, йирик ғалабани расмийлаштирди. Килиан Мбаппе хет-трик қайд этди.

«Реал Сосьедад» — жуда яхши жамоа. Биринчи бўлимда сув ичиш учун танаффус бўлганида, бу бизга жуда асқотарди, чунки мен футболчилар билан гаплашишим керак эди. Рақиб биз учун кутилмаган тактика қўллади.

Дастлаб прессинг қилиш бизга жуда қийин бўлди, аммо иккинчи бўлимда анча яхшироқ ўйнай бошладик. Жамоавий ва индивидуал жиҳатдан фантастик ўйин кўрсатдик», — деди Моуринью. Унинг сўзларини Madrid Universal келтирди.

«Реал» икки учрашувдан кейин 6 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 13:23, 27.08.2026.
Ўқилди: 613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик