Мюнхеннинг «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Германия чемпионати янги мавсуми бошланиши арафасида Жамал Мусиала ва бошқа футболчиларнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
«Эртага Жамал Мусиала таркибда бўлмайди. Леннарт Карл биз билан бирга бўлади, Сайбари эса яхши қадамлар ташламоқда. У биринчи дақиқалардан майдонга туша оладими, кўрамиз», — дея Компани сўзларини мюнхенликлар матбуот хизмати келтирди.
28 август куни «Бавария» Германия чемпионатининг биринчи турида ўз майдонида «Штутгарт»ни қабул қилади.













