Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна 2-0 Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Остон Ўрунов “Персеполис” мураббийи билан зиддият сабаб жамоани тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Эроннинг “Персеполис” клубида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов ҳамда жамоанинг янги бош мураббийи Меҳди Тартар ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келгани хабар қилинмоқда. Эрон нашрларига кўра, ушбу ҳолат сабабли футболчи қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

Мухлислар томонидан сўнгги йилларда Эрон чемпионатига келган энг яхши легионерлардан бири сифатида эътироф этиладиган Ўрунов ўтган мавсумда “Персеполис”нинг чемпионлигига катта ҳисса қўшган эди. Бироқ кейинчалик олинган жароҳатлар унинг ўйин амалиётига таъсир кўрсатди.

Янги мавсум олдидан жамоа бошқарувига келган Меҳди Тартар ўзбекистонлик вингернинг ўйин услубига етарлича ишонч билдирмаётгани айтилмоқда. Хабарларга кўра, мураббий ва футболчининг тактик талаблар бўйича қарашлари турлича бўлиб, бунинг оқибатида Ўрунов асосий таркибдаги жойини йўқотган. Нашрлардан бирининг ёзишича, Тартар Ўруновдан майдонда муайян вазифаларни бажаришни талаб қилмоқда, бироқ вингер буни тўлиқ оқлай олмаяпти.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Истиқлол Ҳузистон”га қарши ўйиндан сўнг мураббий ва ўйинчи ўртасида умуман мулоқот бўлмаган. Жамоа сардори Муҳаммадҳусайн Кананизадегон вазиятни юмшатишга уриниб, Ўруновдан сабрли бўлишни сўраган. Аммо ўзининг жисмоний ҳолатини яхши баҳолаётган футболчи захирада қолдирилаётганини ўзига нисбатан ноҳақлик деб ҳисобламоқда. Муаммо тўлиқ ҳал этилмагунча, унинг асосий таркибга қайтиши сўроқ остида қолмоқда.

Мазкур вазият Эрон чемпионатининг сўнгги турида Табризнинг “Трактор” жамоасига қарши кечган учрашувда (0:1) янада яққол кўзга ташланди. Мавсумни иккита ғалаба билан бошлаган теҳронликлар бу сафар мағлубиятга учради.

Ушбу баҳсда Меҳди Тартар Остон Ўруновни ҳам, жамоанинг яна бир ўзбекистонлик ҳужумчиси Игор Сергеевни ҳам майдонга туширмади. Қайд этиш лозимки, Ўрунов жорий мавсумнинг дастлабки 3 та ўйинида бирор марта ҳам асосий таркибда майдонга тушмаган.

Мухлислар ижтимоий тармоқларда мураббийни ўзбекистонлик легионерлардан фойдаланмагани учун танқид қилган. Тартар эса ўйиндан кейинги матбуот анжуманида буни қуйидагича изоҳлади:

“Сергеев ва Ўруновнинг майдонга тушмагани — бу техник қарор. Барча чизиқларда яхши ўйинчиларимиз бор ва ким майдонга тушишини мураббийлар штаби ҳал қилади”.

Вужудга келган ушбу ҳолат фонида “Персеполис”нинг рақибларидан бири бўлган “Трактор” клуби вазиятни кузатиб бормоқда. Тарқалган маълумотларга кўра, табризликлар қишки трансферлар ойнасида Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Ҳозирча вазият қандай ривожланиши ва Меҳди Тартар кейинги турларда Ўруновга имконият бериш-бермаслиги номаълум бўлиб қолмоқда.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 14:42, 27.08.2026.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик